SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIФилиалда онлайн вебинар ташкил этилди » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали томонидан «Қуйи Амударё ихтиофаунаси тур таркиби ва ноёб турлар муҳофазаси» мавзусида профессор-ўқитувчилар, талабалар ҳамда соҳага қизиқувчилар учун Zoom онлайн платформаси орқали вебинар ташкил этилди. Мазкур вебинарда Урганч давлат университети 4-босқич талабаси ёш тадқиқотчи, ихтиолог, генетик STEM фанлари талабаси Акбаржон Рўзимов мавзу бўйича маъруза қилди. Вебинар давомида филиал талабалари Ўзбекистон, жумладан Амударё сув ҳавзаси қуйи оқими ихтиофаунаси тур таркиби ҳақида кенг тушунчаларга эга бўлишди ҳамда бугунги мавзуни яхши ўзлаштириб олдилар. Шунингдек, А.Рўзимов талабаларга фойдали тавсияларни ҳам бериб ўтди. Мана шундай онлайн вебинарларнинг ташкил этилиши талаба ёшларнинг билимлари янада ошиб бориши ва улар билан онлайн мулоқатни яхши йўлга қўйишда муҳим аҳамият касб этади.
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали Матбуот хизмати