17 сентябрь куни тест синовларида кимлар иштирок этади?
Республика бўйлаб 2 сентябрдан бошлаб тест синовлари ўтказилмоқда. Тана ҳарорати юқорилиги сабаб кириш имтиҳонидан четлаштирилган абитуриентларга тест синовлари якунланганидан сўнг имконият тақдим этиладими ва қайси санада деган савол барчани қизиқтираётган эди. Бу бўйича Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Барно Ражабовнинг маълум қилишига кўра, тест синовларига кириш жараёнида тана ҳарорати юқорилиги туфайли кириш имтиҳонидан четлаштирилган абитуриентлар учун жорий йил 17 сентябрь куни имконият берилади экан. 13 сентябрда республика бўйлаб олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари якунланиши белгиланган. Тест натижалари эса 24 сентябрга қадар эълон қилиниши режалаштирилмоқда. Кириш имтиҳонларида тана ҳарорати юқори бўлган ва коронавирус билан касалланиб, тузалган абитуриентлар 17 сентябрь куни тест топшириши белгиланган. Жорий йилги кириш имтиҳонлари ҳақидаги янгиликларни мунтазам равишда сайтимиз ва расмий телеграм каналимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.
Зийўар Хожамуратова
скачать dle 12.1