SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALIФилиалда янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари билан яқиндан танишди. » SAMARQAND VETERINARIYA MEDITSINASI INSTITUTI NUKUS FILIAL
SAMARQAND DAVLAT VETERINARIYA MEDITSINASI, CHORVACHILIK VA BIOTEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETI NUKUS FILIALI
Telefon
+998 61 224 71 09
E-mail
samvminf@edu.uz
SamDVUNF » Yangliklar » Филиалда янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари билан яқиндан танишди.
Филиалда янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари билан яқиндан танишди.
Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Шухрат Жабборов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Қияс Пирназаров қўмитанинг Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалига ташриф буюрди. У ерда филиал раҳбарияти билан биргаликда янги 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик ишлари билан яқиндан танишди.
Шунингдек, ветеринария лабораториялари, ўқув аудиториялари, спорт зали ҳамда талабалар турар жойини кўздан кечириб, барча шароитларни ўрганиб чиқишди. Филиал Ахборот-ресурс марказида бўлиб, талабалар учун зарур бўлган ўқув-методик материаллар, керакли адабиётлар билан таъминланганлиги бўйича ҳам танишиб чиқди. Ташриф чоғида Ш.Жабборов филиал янги ўқув йилига ҳар жиҳатдан пухта ҳозирлик кўраётганлигининг гувоҳи бўлганлигини таъкидлаб ўтди. Эслатиб ўтамиз, бундан аввал ҳам Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Шухрат Жабборов ташриф буюриб, филиал фаолияти билан яқиндан танишиб, талабалар билан дилдан суҳбат қурган эди.
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали Матбуот хизмати