Талабалар ёзги таътил давомида эпизоотик тадбирларда иштирок этишмоқда
Қўмитанинг Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали талабалари ёзги таътилни ҳар томонлама мазмунли ўтказиш билан бирга ўз билимларини янада оширишга интилмоқдалар.
Яъни, худудларда ўтказилаётган эпизоотияга қарши кураш тадбирларида иштирок этишмоқда. Бу эса ёш ветеринар мутахассисларнинг тажриба ошириши ва бу борада ўз билимларини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.
Хусусан, филиалнинг “Ветеринария медицинаси” йўналиши 3-босқич талабаси Ислом Янгибоев айни пайтда қорамолларни эмлаш ҳамда даволашни ўрганиш ишлари билан шуғулланмоқда.
Албатта, карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ўзи истиқомат қилаётган Хўжайли туманидаги хонадонларга бориб, мутахассислар бошчилигида қорамолларни қорасон касаллигига қарши эмлаш тадбирларида иштирок этмоқда.
Бу билан ўз билимларини янада мустаҳқамлаб бормоқда, керакли амалий кўникмага эга бўлмоқда.
Ана шундай билимга чанқоқ ва интилувчан талабалар филиал ўқитувчиларида фахр-ифтихор туйғуларини уйғотса, ажаб эмас.
Самарқанд ветеринария медицинаси институти
Нукус филиали Матбуот хизмати
скачать dle 12.1