Қорақалпоғистонда тест синовларини ўтказиш учун қайси жойлар танлаб олинди
Қорақалпоғистон Республикасида 2020/2021 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул қилишда тест синовларини утказиш мақсадида “Турон” марказий стадиони, Қорақалпоғистон болалар ва ўсмирлар футбол академияси ҳамда Республика ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг Теннис спорт стадионлари танлаб олинди. Бу ҳақда Вазирлар Кенгаши Матбуот хизмати маълумот берди. Давлат тест марказининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими тақдим этган маълумотига кўра, айни пайтда мазкур объектларда тест синовларига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. 3 минг абитуриентни жойлаштириш имкониятига эга бўлган очиқ майдонларда санитария-эпидемиологик талабларга риоя қилган ҳолда ҳар бир абитуриент учун 6 кв метр жой ҳозирланади. 67 мингдан ортиқ абитуриентларнинг бор эканлигини ҳисобга олганда, тест синовларини кунига икки смена билан 12 кунда якунлаш имконияти мавжуд.
2020/2021 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул тест синовлари ҳақидаги хабар ҳамда маълумотларни сайтимиз ва расмий телеграм каналимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.
Зийўар Хожамуратова
скачать dle 12.1