Cамарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали
Cамарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали 2022 йил учун олий таълимдан кейинги таълим институтига қабул эълон қилади
Шифр | Ихтисослик номи | Таянч докторантура (PhD) | Докторантура (DSc) |
06.02.03 | Хусусий зоотехния. Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси | 1 | 1 |
16.00.04 | Ветеринария фармокологияси ва токсикологияси. Ветеринария санитарияси, экологияси, зоогигиенаси ва ветеринария-санитария экспертизаси | 1 | - |
03.00.06 | Зоология (ветеринария фанлари) | 2 | - |
16.00.02 | Ҳайвонлар паталогиясс, онкологияси ва морфологияси. Ветеринар акушерлиги ва ҳайўвонлар репродукцияси биотехникаси | 1 | - |
Олий ўқув юртига кириш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
- ариза;
- қисқача биографик маълумотнома (объективка);
- меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);
- магистрлик дипломи нусхаси ёки олий маълумот (мутахассислик дастурлари буйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;
- нашр этилган илмий ишлар рўйхати ва уларнинг нусхалари;
- илмий раҳбар (маслаҳатчи)нинг ёзма розилиги;
- паспорт нусхаси;
- олий маълумот, фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (PhD) ёки хорижий давлатларда унга тенглаштирилган илмий даражага эга бўлганлиги тўғрисидаги диплом нусхаси (докторантура учун);
- тадқиқот мавзуси бўйича илмий маъруза ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган докторлик диссертацияси режасининг муфассал лойиҳаси (докторантура учун).
Талабгорлар 2021 йил 15 октябргача (http://phd.mininnovation.uz)веб-cайтида рўйхатдан ўтгандан сўнг, барча керакли ҳужжатларни ушбу сайтга электрон (PDF) тарзда юклашлари лозим.
Манзилимиз: Нукус шаҳри А.Утепов кўчаси 31 уй.
Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиали
Телефон рақамлари: (99861) 224-71-09, (99890) 422-78-78
скачать dle 12.1