Якуний гала-концертни томоша қилишга таклиф этамиз!
Бугун, яъни 10-июнь куни Савицкий музейи олдида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ёшлар фестивалининг якуний гала-концерти ва салютлар шоуси бўлиб ўтиши режалаштирилган. Филиалнинг барча профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшларини ёшлар фестивалининг якуний қисмини томоша қилишга чорлаб қоламиз. Концерт дастурида ўзбек шоу-бизнесидаги таниқли юлдузлар ижросидаги қўшиқлардан баҳраманд бўлишингиз мумкин. Республикамизда 7-июнь кунидан бошланган “Ёшлар овози” фестивали дастури доирасидаги тадбирларда филиал талаба-ёшлари фаол иштирок этишганлигини алоҳида таъкидлаб ўтириб, бугунги ёшлар фестивалининг якуний гала-концертига ҳам иштирок этишга сизларни таклиф этиб қоламиз.
Филиал матбуот хизмати
скачать dle 12.1