Сувли - ботқоқли ҳудудлар куни
Сувли - ботқоқли ҳудудлар куни

1971 йил 2 февраль куни Эроннинг Рамсар шаҳрида Халқаро аҳамиятга эга, асосан сувда сузувчи қушларнинг яшаш макони бўлган сувли-ботқоқли ҳудудлар тўғрисидаги Конвенция имзоланди. Ҳужжат имзоланган кун, яъни 2 февраль Жаҳон сувли-ботқоқли ҳудудлар куни (World Wetlands Day – WWD) сифатида кенг нишонланади.
2022 йилда кун мавзуси: Инсон ва табиат учун сувли-ботқоқли ҳудудларни муҳофаза қилишга оид ҳаракатлар (Wetlands Action for People and Nature) .
Бугунги кунда 172 та мамлакат Рамсар конвенцияси томонлари ҳисобланади. Халқаро аҳамиятга эга сувли-ботқоқли ҳудудлар рўйхатига умумий майдони 255 миллион гектар бўлган 2435 та сувли-ботқоқли комплекслар киради.
Ўзбекистон Республикаси мазкур конвенцияга 2002 йилда аъзо бўлган. Мамлакатимиз ҳудудида жойлашган Денгизкўл, Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳамда Қуйимозор ва Тўдакўл Рамсар конвенцияси рўйхатига киритилган.
Қорақалпоғистон Республикасида сувли-ботқоқли ҳудудлардан бири Судоче кўли Амударё делтасининг ғарбий қисмида жойлашган. Майдони – 333 км² (2006 йил ҳолатига кўра), денгиз сатҳидан 53 м баландликда. Уни Амударёнинг Равшан ва Приемузяк қўлтиқлари озиқлантиради. Орол денгизиниг қуришидан олдин у билан тор канал асосида уланган ва балиқ турларига юмуртлама вазифасини ўтаган. Судоче кўлининг минераллашуви 3-4%ни ташкил қилади. Йилнинг иссиқ вақтида 25-27°С гача исийди. Ноябр-декабрда кўл музлайди, феврал охирида – апрел бошида очилади.
Филиал ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Қ.Атаназаровскачать dle 12.1