Экстремизм ва терроризм билан боғлиқ хавф-хатарларни олдини олиш бўйича учрашув бўлиб ўтди
Талаба-ёшлар орасида экстремизм ва терроризм билан боғлиқ хавф-хатарларни олдини олиш ва диний соҳада амалга оширилаётган давлат сиёсати борасида тарғибот ва ташқивот ишларини олиб бориш муҳим аҳамият касб этади десак муболаға бўлмайди. Айнан мана шуларни инобатга олган ҳолда Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалининг мажлислар залида ушбу мавзу доирасида учрашув ташкил этилди. Ветеринария ва зооинженерия факультети декани А.Каниязов учрашувни очиб берди ва олиб борди. Ушбу тадбир давомида Қорақалпоғистон Республикаси Мусулмонлар қозияти Хотин-қизлар масалалари бўйича қози ёрдамчиси Т.Досимбетова, Ўзбекистон Респбуликаси Дин ишлари бўйича қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси худудий бошқармаси мутахассислари Б.Айимбетова ва Ш.Матякупова, Қ.Низаматов, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ходими М.Шаниязов, директор маслаҳатчиси З.Сапарбаевлар сўзга чиқиб, мамлакатимизда экстремизм ва терроризмга қарши кураш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳамда ёшларни терроризм билан боғлиқ хавф-хатарлардан мунтазам равишда огоҳ бўлишга чақириш зарур эканлиги борасида тўхталди. Учрашув давомида диний соҳада амалга оширилаётган давлат сиёсатига алоҳида эътибор қаратилди. Филиал талаба-ёшларига тегишли мутахассислар томонидан учрашув мавзуси бўйича батафсил маълумотлар берилди.
скачать dle 12.1